Chorshanba, 4-noyabr, 2026
Obuna boʻlish

ИИВ раҳбари қабулида: мурожаатчилар терговдан норози

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов 31 октябрда Тошкентда навбатдаги шахсий қабулини ўтказди. Қабулга келганларнинг кўпчилиги тергов жараёни ва терговчилар фаолиятидан норозилигини билдирмоқда.

Вазирнинг 17-шахсий қабули ҳар ойнинг охирги якшанбасидан фарқли ўлароқ шанба куни ташкил этилди. Қабул ИИВ ҳузуридаги спорт-соғломлаштириш мажмуасида соат 10:00 дан 23:00 гача давом этди.

ИИВ ахборот хизматининг маълумотига кўра, қабулда 481 та мурожаат рўйхатга олиниб, уларнинг 49 фоизи жойида ижобий ҳал этилган. Қолган 245 та мурожаат назоратга олиниб, тегишли хизматларга юборилган. Вилоят ва Тошкент шаҳридаги ички ишлар раҳбарлари ўтказган қабулларда эса 199 та мурожаат кўрилиб, 37 фоизи жойида ҳал қилинган.

Gazeta мухбири қабулга келганлар билан суҳбатлашиб, уларнинг асосий шикоятлари тергов чўзилиши, ишни бажармай пул олган пудратчилар ҳамда мулк ҳужжатларининг қалбакилашгани билан боғлиқ эканини қайд этди. Вазирлик бу мурожаатларга қандай ечим тавсия этгани маълум эмаслиги сабабли, материалда фақат аҳоли фикрлари келтирилган.

Manba: Gazeta.uz

Mavzuga oid